Яратилиш санаси 03.12.2021

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Билим юртида 3-декабр “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йил 1 декабр куни билим юрти мудир ўринбосарлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

 Давра суҳбатида билим юрти  маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдинов 3-декабр “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни”ни юртимизда нишонланиши мазмун моҳиятини кенг тушунтириб бериб сўзи давомида “Силаи раҳм ва яхшилик қилишликнинг фазилати” мавзусида Қуръон карим ва ҳадислардан мисоллар келтирди. 

Давра суҳбати якунида билим юртида таҳсил олаётган, кам таъминланган 10 нафар талабаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳар бирларига 200 000 (икки юз минг) сўмлик  кастьюм жами; 2 000 000 (икки миллион) сўм моддий ва маънавий ёрдамлар ташкил этилди.

 Аброр Рашидов
Билим юрти ёшлар етакчиси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар