Яратилиш санаси 03.12.2021

Ҳанафий мазҳаби

Ханафий исломдаги енг куп таркалган мазхабдир. Унинг асосчиси Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳ 699-767 йилларда яшаган. Маълумки, хукукшуностлик марказларидан бири Ирокдаги Куфа шахри булган. Пайгамбаримизнинг сахобалари Абдуллох ибн Масъуд (вафоти 653й) у ерга факих ва муаллим сифатида Халифа Умар тамонидан юборилган эди. Унинг талабалари фукахо сифатида тан олинди ва уларнинг энг машхурларидан бири Хаммод ибн Абу Сулаймон (вафоти 783-й) мазкур мазхабга ном бэрган Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳнинг устози булган.

Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳ насли эронлик, асли эса куфалик булиб, узининг исми Нуъмон ибн Зобит роҳимаҳуллоҳ эди. Ўзига тўқ ипак сотувчи хонодонида таваллуд топган. 22 ёшида машхур хукукшунос Хаммод ибн Абу Сулаймон роҳимаҳуллоҳнинг шогирдилари ва унинг даврасида 18-йил тахсилда бўлганлар. Устоз вафотидан сўнг 10-йил давомида ушбу тўгаракка рахбарлик киладилар. У Куфа ва Басранинг энг обрўли фақиҳи ҳисобланган. 747-748-йиллари уни давлат хизматига чорлаган Ироқ ҳокимининг зулмидан қочиб, Маккага кўчиб ўтади.

Ҳокимятга Аббосийлар келгач, Ироққа қайтади ва бой тожир ҳамда нуфузли олим сифатида хаёт кечирадилар. Халифа ал Мансур (754-775) Боғдодда унга қози ёки бошқа юксак мартабани эгаллашни таклиф этгани катъиян рад жавобини беради. Иродасини бўйсиндириш учун ёши ва обрўси ҳам қарамай, халифа уни камоққа ташлаб, ҳатто савалашга буюради. Орадан куп утмай Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳ оламдан ўтадилар.
(Давоми бор…)

Абдуллаев Азимжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар