Яратилиш санаси 02.12.2021

Билим юртига ташриф

Жорий йил 2 декабр куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ўткир Хасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Яхё Абдурахмановлар ташриф буюрдилар. 

Ташриф жараёнида меҳмонлар билим юртида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, устоз ва талабаларга ташкил этилган шароитлар, уларни мукаммал билим олишлари учун яратилган имкониятлар ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Бундан ташқари билим юртида ташкил этилган дарс жараёнлари билан ҳам танишдилар.

Ташриф якунида билим юрти ўқитувчи, ходим ва талабалари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ЎМИ раисининг ўринбосари Ў.Хасанбоев, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ЎМИ қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Яхё Абдурахманов ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов ва бошқалар иштирок этдилар. 

Суҳбатда сўз олганлар талабаларга билим олиш йўлида янада тиришқоқ бўлишлари, динимиз ривожи ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган, турли хил ёт ғояларга раддия бера оладиган мутахассис кадрлар бўлиб етишиб чиқишга ҳаракат қилишлари юзасидан кўрсатмалар бериб, мазҳабимизни янада яхшироқ ўрганиш, ҳар бир масалага мукаммал далиллар мавжуд эканини чуқурроқ англаш ва англатиш, адашган инсонларни тўғри йўлга бошлаш, уларнинг аксари ақида борасида адашганликлари учун ақида илмини ҳам мукаммал ўрганиш, келажакда етук алломаларимиз каби олимлар бўлиб етишишга бор ғайратлари билан ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди. 

Ташриф сўнгида меҳмонлар ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган бундай қулайликларни қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашликка чақирдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан билим юрти ахборот – ресурс маркази учун келтирилган бадиий адабиётлар ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан билим юрти моддий-

техник базасини янада ривожантириш учун 20 000 000 (йигирма миллион) сўм ёрдам учун  сертификат ҳамда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб келаётган 3 нафар талабаларнинг ҳар бирига Бурҳониддин Марғиноний қаламига мансуб “Ал-Ҳидоя” китоби тўплами фонд раиси Яхё Абдурахманов томонидан берилди. 

Тадбир якунида билим юртига ташриф буюрган меҳмонлар билим юртида талабалар учун яратилган шароитлар ва дарс жараёнлари билан  яқиндан танишдилар. 

 Билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар