Яратилиш санаси 19.11.2021

Аллоҳни макон билан сифатлаб бўлмайди

Имом ал-Ҳарамайн ал-Жувайний раҳимаҳуллоҳ “ал-Иршод” асарида бундай деганлар:

ُوَ إِقَامَةُ الدَّلِيلِ عَلَى تَقَدَّسَ الرَّبُّ تَبَارَكَ وَ تَعَالَى عَنِ الْحَاجَةِ إِلَى مَحَلٍّ. وَ الدَّلِيلُ عَلَيْهِ أَنَّهُ لَوْ حَلَّ مَحَلًّا وَ افْتَقَرَ وُجُودُهُ إِلَيْهِ لَكَانَ الْمَحَلُّ قَدِيمًا وَ لَكَانَ هُوَ صِفَةً لَهُ، إِذْ كُلُّ مَحَلٍّ مَوْصُوفٌ بِمَا قَامَ بِهِ

“Бу фаслдан мақсад Аллоҳ таборака ва таолонинг бирорта маконга муҳтожлигидан кўра муқаддас эканлигига далил келтиришдир.

Бу далил шуки, агар бирорта маконда турса, ва унда бўлишга муҳтож бўлса, ўша макон ҳам “қадим” бўлиб қолади.

Ҳолбуки, қадимийлик Аллоҳнинг хос сифатидир. Зотан, ҳар бир макон ўзида турган нарса билан сифатланган бўлади. (Аллоҳни эса макон билан сифатлаб бўлмайди)”

Муҳаммаджон Абдураҳманов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар