Яратилиш санаси 18.11.2021

Ҳар қандай имомнинг орқасида намоз ўқиш жоиз!

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи  “Ал-фиқҳул акбар”  китобида: “Мўминлардан бўлган барча тақводор ва фожирнинг орқасида намоз ўқимоқлик жоиздир”.

Агар бир киши фожир имомнинг ортида ўқимасдан жумъа ва жамоат намозини тарк қилса, аксар уламолар наздида у бидъатчи саналади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар. “Ҳар қандай амирга итоат қил ва ҳар қандай имомнинг орқасида намоз ўқи! Саҳобаларимнинг биронтасини сўкма”. (Табароний ривояти).

Муҳаммаджон Абдураҳманов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар