Яратилиш санаси 16.11.2021

Сохта Салафийларнинг ақидавий далиллари

Яна улар ушбуларни айтадилар:

«Оҳод хабарлар илмни ифода қилмайди. Уларни ривоят суянчиғи жиҳатидан ҳам, матни жиҳатидан ҳам ҳужжат сифатида ишлатиб бўлмайди».

Улар шундай деб, Аллоҳни таниш, Унинг исмлари, сифатлари ва ишларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали таниш эшигини ёпганлар. Одамларга ўзларининг ваҳмдан иборат хаёлий муқаддималарини ақлий қатъиятлар ва ишончли далиллар, деб тақдим этганлар.

Аслида эса у нарсалар саробдан бошқа нарса эмас. Энг ажабланарлиси, улар ўша сафсаталарни ваҳийдан устун қўйганлар. Ваҳий орқали келган нарсани қўйиб, ўша сафсата хаёлга амал қилишга даъват қилганлар.

Ҳар бир бидъатчи тоифанинг одати ўзи шу. У ваҳийни ўз бидъатига солиштиради. Ўзига мувофиқ келган нарсани, бу – ишончли, деб қабул қилади, мувофиқ келмаган нарсани эса шубҳали, деб рад этади. Ёки бу нарсани фақат катта уламолар ва улуғ мужтаҳидларгина фаҳмлайди, дейди. Ёки бузиб кўрсатиб, ўз бузғунчилигини таъвил, деб атайди. «Таъвил қилувчи кофир эмас», дейди».

(Давоми бор)

Олимхон Исақов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар