Яратилиш санаси 15.08.2021

Ўрта махсус ислом таълим муассаса (мадраса)лари абитуриентлари ДИҚҚАТИГА!

Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни Диний идоранинг qabul.muslim.uz сайти ва  @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси ва рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.
Мадрасаларга Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.
Қабул имтиҳонларига оид энг сўнгги маълумотларни диний идоранинг https://t.me/muslimuzportal телеграм канали орқали хабардор бўлиб боринг!
Эслатма: Имтиҳон рухсатномасини олиш учун qabul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" банди орқали аризангиз ойнасига киришингиз ҳамда "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали юклаб олишингиз мумкин.
@qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали эса паспорт серияси ва рақами ёзилади ва юклаб олинади.

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар