Яратилиш санаси 24.10.2021

Мусулмонларни ақидаларидан хатоларни даф қилувчи имом...

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг қилган энг улкан ҳизматлари Аҳли сунна  вал-жамоага қарши чиққан фирқаларнинг даволарига умумий раддия қилишдан ташқари уларга батафсил раддиялар қилганлар.

Яъни бу зот ўша пайтларда омма мусулмонларга ташвиш туғдириб турган мўътазилий етакчиларнинг асарларига бирма-бир раддиялар ёзиб,уларни "очиқ майдонда" да мағлуб қилганлар.

Бунга у зотнинг қуйидаги асарлари яққол далилдир:

— Абу Муҳаммад Боҳилий мўътазилийнинг "Усулул хомса" китобига "Родду усулил хомса";

— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Таҳзибул жадал" китобига "Родду таҳзийбул жадал";

— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Ваъиддул фуссақ" китобига "Родду Ваъиддул фуссақ";

— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Аваилул адилла" китобига "Родду Аваилул адилла" каби асарлар ёзганлар.

Муҳаммад Абдураҳманов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар