Яратилиш санаси 23.10.2021

 Мужтаҳид бўлиш учун...

 Ижтиҳод қилишга ҳамма-ҳам қодир бўла олмайди.

Чунки, бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни истинбот қилишга етарли даражада ақлий қувват керак. Бу малакани Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам берган эмас.

 «Салафий»:ларнинг “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва расулига эргашамиз”, дейдилар.

Агар малакаси йўқ бўлган кишини ижтиҳод қилишга буюрилса, унга қудрати етмаган ишни юклатилган бўлади.

Шариатда эса, бундай қилиш жоиз эмас.

Зотан, Аллоҳ таоло айтади:

 لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» (Бақара: 286).

Мужтаҳид бўлиш учун керакли илмларни талаб қилиш узоқ вақт давом этади. Агар барча одамлар бу иш билан машғул бўлсалар, яшаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ким қилади?!

Муҳаммад Абдураҳманов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар