Яратилиш санаси 22.10.2021

Салафийларнинг "раҳбарни дуо қилиш куфр" деган гапига раддия

Ибодатлар ичида энг осон ва энг самаралиси бу дуодир.

Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Дуо ибодатдир, Роббингиз: Менга дуо қилинг, сизлардан қабул қиламан, деган” деб марҳамат қилдилар. (Абу Довуд ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинган ҳадисда эса “Дуо ибодатнинг мағзидир” дейилган. Мўмин-мусулмон киши ўзига қандай яхшиликларни раво кўрса,  ўзгаларга ҳам шуларни раво кўрмоғлиги керак.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон биродари ҳаққига ғойибона дуо қилса, албатта бир фаришта: “Шуни мислича яхшилик сенга ҳам бўлсин” деб айтиб туради” деб мар ҳамат қилдилар. (Имом Муслим ривояти) 

Соҳта салафийлар эса: “Раҳбарларни дуо қилиб бўлмайди, уларни дуо қилиш куфрдир” дейишади.

Аслида бировни дуо қилишда мансаби ёки лавозимига қараб эмас, балки динига, қилаётган ишига қаралади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Агар менда биргина ижобат бўладиган дуо бўлганида уни раҳбарга атаган бўлар эдим, зеро уларнинг салоитятида халқнинг салоҳияти бор” деганлар.

Хошимов Нуриддин

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар