Яратилиш санаси 17.01.2021

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалимликлари

Коинот Сарвари соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимиз фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганларини кўрамиз:

1. Аллоҳ қўрқувидан;

2. Қуръони каримни эшитиб;

3. Аллоҳ севгисидан;

4. Вафот этган кимсага марҳаматларидан;

5. Умматларига бўлган шафқатларидан йиғлаганлар.

 

Умматларига шафқатларидан йиғлашлари

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги: "Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)" (Иброҳим сураси 36-оят мазмуни).

Исо алайҳиссалом ҳақларидаги:

"Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзннг Қудрат, Ҳикмат эгасидирсан" (Моида сураси 118-оят мазмуни) оятларни ҳам тиловат қилдилар.

Кейин қўлларини кўтариб: "Аллоҳим! Умматим, умматим..." деб йиғлай бошладилар. Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди; "Ей Жаброил! Расулим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнига бор! Раббинг унинг нима учун йиғлаганини яхши билади, сен ундан нима учун йиғлаганини сўра!" Пайғамбаримиз (с.а.в)ни йиғлатган ҳодисалар

Жаброил алайҳиссалом Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, нима учун йиғлаганларини сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга сабабини айтдилар. Ҳар нарсани яхши билувчи Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: "Ей Жаброил! Муҳаммаднинг ёнига бор! Унга: "Албатта, Биз яқинда умматинг ҳақидаги нарсадан сени рози қиламиз ва сени унутмаймиз", дегин!"

(Муслим, "Саҳиҳ", 301).

 

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ансорлар учун йиғлашлари

Саид ибн Язид розияллоҳу анау аазратларидан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн жанги охирида Ҳавозин қабиласидан олинган ғаниматни тарқатдилар. Уни Макка ахлидан қурайшийлар ва бошқалар олишди. Ансорлар бундан бир оз хафа бўлишди. Бундан хабар топган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар

бўлган жойга бордилар ва: "Ансорлардан бўлмаган кишилар чиқиб туришсин, - деб буюрдилар. Сўнг Жанобимиз соллҳллоҳу алайҳи ва салам шаҳодат ва Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, бундай дедилар: - Баъзи кишиларни танлаб, уларга ғанимат берганим ҳақидаги сўзларингаздан хабарим бор. Бу ишимнинг сабаби уларнинг қалбини Исломга мойил қилиш эди. Шояд улар бундан сўнг шаҳодатга келадилар ва Аллоҳ уларнинг

қалбларини Исломга боғлайди" - Ва яна давом этиб, марҳамат қилдилар: - эй ансорлар жамоаси! Аллоҳ таоло сизларга имон бергани билан миннатли эмасми? Сизларни мукаррам ва Исломга хизмат қилишдек шараф билан хос кишиларидан қилмадими? Аллоҳ таоло сизларни

исмларнинг энг гўзали - "Ансоруллоҳ" (Аллоҳнинг ёрдамчилари), "Ансори Расулиллҳ?" (Аллоҳ Расулининг ёрдамчилари) исмлари билан атамадими? Агар ҳижрат бўлмаса эди, албатта, мен ансорлардан бирлари бўлар эдим. Агар бутун инсонлар бир водийга борсалар, сиз ансорлар эса, бошқа водийга борсангиз, албатта мен сизлар турган водийга борар эдим.

Бошқа одамлар бу ғаниматлар - қўйлар, сигирлар, туялар билан борганида, сизлар эса Расулуллоҳ билан боришларингизга рози эмасмисизлар?!"

Ансори киром Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзларини эшитиб, жуда ҳам севинишди ва жўшиб: "Розимиз!" дейишди.

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб сўрадилар: "Айтганларим борасида сизлар нима дейсизлар?" Ансори киром бундай деб жавоб беришди: "Ей Аллоҳнинг Расули! Сиз бизни зулмат ичида

топдингиз, Аллоҳ таоло Сиз сабабли бизни нурга чиқарди. Сиз бизни жаҳаннам ёқасида кўрдингиз, Аллоҳ таоло Сиз сабабли бизни қутқарди. Сиз бизни залолатда топдингиз, Аллоҳ таоло Сиз сабабли ҳидоят берди. Биз ҳам Аллоҳ таолони Раббимиз, Исломни динимиз ва Сизни соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбаримиз деб қабул қилдик ва рози бўлдик. Эй Аллоҳнинг

Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам! Ҳалолнинг кенглигида истаганингизни қилаверинг". Кейин Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам илтифот қилдилар: "Аллоҳга қасам! Агар сизлар бу айтганларингиздан бошқа нарсани, яъни, Сиз қавмингиздан ҳижрат қилиб биз томон келдингиз, биз Сизни бағримизга босдик; Сизни қавмингиз ёлғончига чиқарди, шу

ҳолатда биз Сизни тасдиқ қилдик; Сиз озчилик ва ёрдамсиз эканингизда биз ёрдам бердик; Сиздан инсонлар рад қилиб, қабул қилмаган масалаларни биз Сиздан қабул қилдик, деганларингизда ҳам сизларни тасдиқ қилган бўлар эдим". Пайғамбаримиз (с.а.в)ни йиғлатган ҳодисалар

Ансори киром эса: "Миннат, икром, фазлу карам Аллоҳ ва Унинг пайғамбариникидир! Бизнинг ва биздан бошқаларнинг ҳақлари..." деб сўзларини тамом қилмасдан йиғлаб юборишди. Кўп узоқ йиғлашди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ансорлар билан бирга йиғладилар. Кейин улардан рози бўлдилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга соҳиб эдилар. Бу эса барча молу дунёдан устун, фазилатли ва ҳавас қилишга арзигулик эди.

 

Ҳазрати али розияллоҳу анҳу учун йиғлашлари

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Али розияллоҳу анҳу ва мен Мадинаи мунавваранинг бўстон ва боғлари жойлашган йерга бордик. У жойдаги бир боғчага кирдик. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ! Боғча қандай ҳам гўзал экан", деди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат

ҳилдилар: "Жаннатдаги сенинг боғчанг бундан ҳам гўзалдир!" Кейин қўллари билан муборак бош ва соқолларига ишорат қилиб, йиғлай бошладилар - "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрадик. Шунда Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Токи мен бор эканман, қавминг

қалбларидаги кину адоватни изҳор қила олмайдилар" дедилар. ("Мажмуз-завоид",

 

 

            Алишер РАҲИМОВ

«Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар