Яратилиш санаси 14.10.2021

Жаноза намози

Жаноза намозининг шатрлари қуйидагича: 

1. Намоздаги шартларининг барчаси жаноза ўқилаётганда ҳам мавжуд бўлиши керак. Аммо вақт жанозада шарт қилинмайди. Қачон маййит ҳозир бўлса, ўшанда жаноза ўқилаверади. 

2. Маййит мусулмон бўлиши ҳам шарт. Кофирга жаноза ўқилмайди. 

3. Маййит жаноза ўқувчиларнинг олдиларида бўлиши ҳам шарт. Ғойибга жаноза ўқилмайди. 
(Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Нажошийга ғойибона ўқиган жаноза намозлари у зотнинг ўзларига хосдир). 

4. Маййитнинг боши билан бирга жасадининг аксари бўлиши керак. Жасадининг ярмидан кўпроғи йўқ кишининг ҳам жанозаси ўқилмайди. 

5. Жаноза ўқилаётган вақтда маййит ерга қўйилган бўлиши шарт. Инсонлар қўлида ёки бирор ҳайвоннинг тепасида турган маййитга жаноза ўқиш жоиз эмас.

Жаноза намозининг рукнлари:

1. Тўрт такбир айтмоқлик; 
2. Қиём турмоқлик.

Жаноза намозининг вожиби:

1. Салом беришлик бошқа намозлардаги каби вожибдир.

Жаноза намозининг суннатлари: 

1. Биринчи такбирдан сўнг санони ўқишлик. 
2. Саловоти Иброҳимийяни иккинчи такбирдан кейин ўқишлик.
3. Учинчи такбирдан сўнг марҳумнинг ҳаққига дуо қилиш.

Муҳаммадхон Абураҳманов

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар