Яратилиш санаси 16.08.2021

Ислом билим юртларига кириш тест синовлари ўтказиладиган сана маълум бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 18 август куни 19:00 да бошланади.

✅ Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;

❗️ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.

👨 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг qabul.muslim.uz сайти ҳамда @qabulmuslimuz_bot ва @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали олишлари мумкин.

Ҳидоя ўрта масус ислом
билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар